«ҚАЙТАЯПМАН, УНУТИНГ!» К.Ходикян асари
Режиссёр – Светлана Барашева Спектакль инсоннинг ўзи туғилиб-ўсган она Ватанида яшаши қанчалар муҳимлиги ҳақида сўзлайди! Халқимизда бежиз “Ўз уйинг – ўлан тўшагинг” дейишмайди! Спектакль қаҳрамони ёшлигида бир фожеани бошдан кечиради: унинг севгили ХХ асрда Арманистондаги озодлик учун куриш майдонида ҳалок бўлади. Уруш йиллари, ўзга юртлардаги дарбадар кезишлар уни синдирмади, ундаги инсоний фазилатлар ўлмади, Ватан ҳисси тарк этмади. Спекталь сўнгида аёл ўз ватанига қайтади. |
||||||||||||||||