«ТАЛВАСА» А. Караев асари
Режиссёрлар – Ноила Караева, Гулбахор Мамедова Доктор узоқ йиллар мобайнида барҳаётлик ва ёшаришнинг ноёб формуласини излайди. Олим икки юз йил мобайнида инсонларнинг умрини узайтириб келади, аммо улар қартайиб, қария бўлишдан чарчаганликларини айтиб, шикоят қилишади. Унинг илк пациентлари: граф, машҳур актриса ва бизнесмен. Пьеса якунида қаҳрамонлар беш яшар боланинг боши ва қарияларнинг танаси билан қолишади. Докторнинг фикрича, фақат шу ёшдагина инсон жуда баҳтиёр, кўнгли очиқ бўлади, жиноий майллардан ҳам ҳоли бўлади.
|
||||||||||||||||