«ЯНА АНДЕРСЕН» Г.-Х. Андерсен асари асосида
Режиссёр – Динара Юлдашева Янги йил арафасида бир қизалоқ гугурт сотарди. Ҳамма ўзининг шинам, иссиқ уйида байрамни нишонлаш учун шошаётгани учун ҳеч ким ундан гугурт сотиб олмади. Музлаган ва қорни оч қизалоқ пулсиз уйга қайтгани қўрқади. Қаттиққўл отасининг жазоларидан чўчиса-да, гугуртлар иссиғида озгина бўлса-да, исиниб олишга қарор қилади. Гугуртларнинг алангасида совуқда ўлаётган қизнинг тасаввур олами очиб берилади. Ўзи ўйлаб топган бу оламда у ҳақиқий ҳаётда етишмаган барча нарсани: дўстлик, илиқлик, байрам, қувонч ва “на очлик, на совуқ, на қўрқув бор бўлган ерга” – ўзининг ёнига олиб кетган онасини топади («Ёшлар ижоди» дастурида ёш рассом М. Рузметованинг қўғирчоқлар кургазмаси) |
||||||||||||||||