«АНТОЛОГИЯ»
Режиссёр – Мони Йосеф Замонавий яҳудийлар жамияти Холокостни бошдан кечирган аёл нигоҳида. «Антология» спектакли ўтмиш соялари таъқиби остида қолган аёлнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Аслида «Антология» спектакли инсониятнинг ўзлигини, тарихнинг аччиқ сабоқларини унутиши оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатиб беради. Спектакль жафо кўрган инсоннинг жафокаш бўлиши, зулм билан боғлиқ хотиралар келгусида бегуноҳ инсонларга нисбатан қаҳр туйғусини уйғотишини исботлайди. «Антология» турли давлатларда турли контекстларда муваффақият билан намойиш этилмоқда, немис ё япон бўлсин, яҳудий ё америкалик бўлсин – барчани хурофот ва бидъатга нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақиради |
||||||||||||||||