«ТАНҲО ЮЛДУЗ» Н. Аббосхон асари
Режиссер – Валихан Умаров

“Қариси бор уйни париси бор”, деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Шу сабабли ҳам ўзбек миллатида ота-онани улуғлаши бутун дунё халқларини хавасини келтиради.
Шунга қарамай бу асарда бугунги кунда тез-тез учраб турадиган нохуш вазиятлардан бири бўлмиш ота-онани қадрига етмай, улардан вақтида хабар олмай, хорлаган айрим ноқобил фарзандларнинг қилмишлари эвазига жуда қийин аҳволга тушиб қолган қарияларнинг ҳаёти комедик жанрда акс эттирилган.