«ХАЛИМА» диплом спектакли, Г.Зафарий асари
Режиссёр – Рамзиддин Қодиров 1910 йилдаги Қўқон воқеалари асосида ёзилган илк мусиқий драма. Савдогар Муслимнинг яккаю-ягона қизи Ҳалима Ортиқбойнинг ҳовлисида катта бўлган. Неъматнинг отаси Раҳим шу ҳовлида хизмат қиларди. Неъмат ва Ҳалима бир-бирига кўнгил қўяди. Ортиқбой укасининг ўрнига Неъматни қора ишчи сифатида Сибирга жўнатади. Неъмат Сибирдан оғир сил касалига учраб қайтиб келади. Уч хотини бўлган Ортиқбой Ҳалимага уйланмоқчи бўлади. Ортиқбой табибни кўндириб, Неъматни захарлайди... |
||||||||||||||||