«СЕН, МЕН…» И. Члаки асари
Режиссёр – Юрий Ядровский

Бир-бирига жуда керак бўлган инсонлар нега бирга бўла олмайди? Болалар ва ота-оналар, эркаклар ва аёллар умри бўйи бир-бирини тушунишга ҳаракат қилишади-ю, аммо натижада бўшлиқ билан юзма-юз қолишади.
Россиялик замонавий драматург Илья Члаки пьесасининг бош қаҳрамонларини бахтли, деб аташ мушкул: бетартиблик, ёлғон, қайғу, изтироб... Болаларнинг хархашаси оилавий жанжаллага айланади – эркакка айланган болакай онасини эмас, энди севгилисини, кейинчалик – рафиқасини ранжитади. Клоунесса исмли ғалати персонаж – Дмитрий ўз ҳаёти мобайнида учратган барча аёллардан фарқ қилади ва уларнинг орасидаги муносабат муҳаббат ва ёлғизлик ўртасидаги абадий курашга айланади