«ВИЖДОН АМРИ» Ў. Умарбеков асари
Режиссёр – Карим Юлдашев

Янги замоннинг шиддатини сезган ва ҳис этган бирлашма бош директори Қудрат Ботиров ишдан кетишга қарор қилади ва ўз ҳохишига биноан ариза ёзади. Унинг яқинлари ва қариндошлари бош қаҳрамоннинг бу қарорини қўллаб-қувватлашади. Фақат Ботировнинг ўғли, олимлик чўққиси сари интилаётган Шуҳратнинг бундан кўнгли тўлмайди. Ота ва ўғил ўртасидаги руҳий қарама-қаршилик қаҳрамоннинг ўлимига сабаб бўлади.