«ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ВА
САНЪАТИ ФОРУМИ» жамғармаси
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ ТЕАТРИ

ПРЕСС-РЕЛИЗ

THEATRE.UZ/2013IV ХАЛҚАРО ТЕАТР ФЕСТИВАЛИ

2013 йил 20 октябрь куни соат 17.00 да VIII Art Week Style.UZ санъат ҳафталиги доирасида пойтахтимиздаги Узбекистон Ёшлари театри саҳнасида “Theatre.UZ/2013IV халқаро театр фестивали очиқ деб эълон қилинади. Фестиваль ташкилотчилари: Фонд Форум, Ўзбекистон Ёшлар театри, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва “Ўзбектетр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси.

Бу йил «Theatre.UZ/2013» фестивалида 6 та хорижий спектакль, республикамиз вилоятлари театр жамоаларидан 6 та, пойтахтимиз театрларидан 8 та спектакль ҳамда “Ёшлар ижоди” дастури ва битта ҳамкорликдаги лойиҳа намойиш этилади. Бундан ташқари хорижлик театр ижодкорлари томонидан 4 та маҳорат дарси ўтказилади.

Фестивалнинг асосий мақсади ёш профессионаллар ўртасида мустаҳкам ва узоқ муддатли ижодий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, янги авлод театр ижодкорлари кучи билан янги театр жамоатчилигини яратишга кўмаклашишдан иборат. Фестиваль ишида юртимизга ташриф буюрадиган хорижий театрлар, фестиваль ва фондлар вакилларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Мазкур лойиҳа ёш мутахассисларнинг касбий ўсишларида катта аҳамият касб этади ҳамда янги ижодий лойиҳалар яратиш ва амалга ошириш учун туртки беради.

Фестиваль давомида театр ихлосмандлари бутун дунёга машҳур муаллифлар асарларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Хусусан, А.Навоий, А.Қодирий, У.Хаджибеков, А.Барикко, И.Члаки, Г.-Х.Андерсен, К.Гоцци ва бошқалар шулар жумласидандир. Театр байрами дастуридан “Ўтган кунлар”, “Аршин мол-олан”, “Ипак”, “Сен, мен”, “Антология”, “Амок” каби машҳур асарлар ўрин олган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Исроил театр ижодкорлари ҳамкорлигидаги лойиҳа – “Happy End” спектакли ҳам намойиш этилади.

Бу йилги театр фестивалида намойиш этиладиган турли жанр ва абадий мавзулардаги чуқур маъноли спектакллар энг талабчан томошабинларда ҳам катта таассурот қолдиришига шубҳа йўқ. «Theatre.UZ/2013» фестивалида республикамиз вилоятлари ва пойтахтимизда фаолият юритадиган театрлар ҳамда Литва, Россия, Исроил, Тожикистондан ташриф буюрадиган театр жамоалари иштирок этади.

Фестиваль дастурида “Ёшлар ижоди”га алоҳида ўрин ажратилган бўлиб, унда ўзбекистонлик 5 нафар ёш режиссёрнинг спектакллари намойиш этилади. Бу спектакллар намойишига Халқаро театр уюшмалари конфедерациясидан Эксперт комиссияси таклиф этилган бўлиб, комиссия 2014 йилда бўлиб ўтадиган МДҲ, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Грузия театрчилари форумига номзодларни танлаб олади.

«Theatre.UZ/2013» IV халқаро театр фестивали доирасида театр постановкалари билан бир қаторда Ўзбекистон ёшлар театри ва Ўзбекистон Маданият ва санъат иститутида Германия, Белорусия ва Франциядан ташриф буюрган театр мутахассислари томонидан маҳорат дарслари ҳам ўтказилади. Театршунос танқидчилар Нина Мазур ва Елена Лиопо билан ижодий учрашув, Грег Жерменнинг «Авиньон-Офф» халқаро театр фестивалининг тақдимоти ҳам ўтказилади.

Таъкидлаш керакки, Фонд Форум ташкил топган вақтдан буён театр санъатини ривожлантириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан маданий алоқаларни кенгайтириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Жамғарма маҳаллий театр жамоаларининг халқаро театр ва танловларда чиқишларига кўмак кўрсатиб, хорижий давлатларга гостроль сафарлари уюштиради ҳамда халқаро театрларнинг пойтахтимиздаги лойиҳаларини ташкиллаштиришга кўмак кўрсатиб келмоқда.

Тел\факс: (99871) 244-10-87, (99871) 244-10-89. www.mtu.uz e-mail: info@mtu.uz